Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июль 2025

Ўқув семинари бўлиб ўтди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий  бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 9-июл кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,

Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 19-июндаги  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1069-сон Қонунининг;

Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 23-июндаги  “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги  ЎРҚ-1070-сон Қонунининг;

Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонунларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур Қонуннинг ҳар бир моддаси бўйича  тушунтиришлар берилди.

20 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech