Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Январь 2021

Самарқанд шаҳридаги 1 сўмлик давлат активи 2,9 млрд.сўмга сотилди

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги бошланғич нархи 1 сўмлик бўш турган бино онлайн аукцион савдоларида 2,9 млрд.сўмга сотилди. Ушбу мулк учун савдолар 15 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечди.

Аукцион ғолибига 24 ой муддатда 4 млрд.сўм инвестиция киритиш ҳамда 28 та янги иш ўрни яратиш ва меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти юклатилади.

Маълумот учун, ушбу давлат активи 0,27 гектар ер майдонига эга.

986 Чоп этиш