Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2025-йил 25-июлдаги ПФ-117-сон Фармони ижросини ташкил этиш тўғрисида” 2025-йил 5-августдаги 325-сон буйруғининг 8-банди ижроси юзасидан Давактив агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимларига мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда топшириқлар ижросини барвақт ва сифатли тарзда таъминлаш бўйича жорий йил 8-август куни ўқув семинари ўтказилди.
Шунингдек, ушбу семинарда бошқарманинг барча ходимлари Фармонда белгиланган талабларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва натижали бажарилиши учун жавобгар эканлиги ҳақида огоҳлатирилди ҳамда ижро интизомини таъминлаш уларнинг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири эканлиги белгилаб қўйилганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.