Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Февраль 2021

Навоийдан сабоқлар

Туркий халқларнинг “шамс ул-миллат”и бўлган Низомиддин Мир Aлишер Навоий жаҳон адабиёти хазинасини ўзининг хассос шеърияти, буюк “Хамса”си, фан соҳаларининг турли тармоқларига бағишланган бой илмий мероси билан бойитган сўз санъаткоридир. Ўз ижодий меросида 28 мингдан ортиқ луғат бойлигидан фойдаланган бу буюк даҳо мана беш асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур фалсафий мушоҳадакорлик, маъно-моҳиятнинг кенг кўламлилиги ва назмий меросидаги фасоҳат денгизининг бепоёнлиги билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади. Ҳазратнинг “сўз мулкининг султони”, деб аталиши ҳам бежиз эмас. Шу пайтгача дунё адабиётида улуғ мутафаккир бобомизчалик бирон ижодкор ўз ижодида кўп ва хўб сўз ишлатган эмас. Навоийнинг маънавий мероси халқимиз учун битмас-туганмас хазинадир. Навоийни англаш – миллий уйғониш йўли ва учинчи ренессанснинг боши! Зеро, Навоий инсон қалби ва эътиқодини юксалтириш, дунё миқёсида фикрлашга даъват қилади! 

 

Байт:

Олам аҳли билингиз, ки иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлунг бир-бирингизга, ки эрур ёрлиғ иш. 

***

Ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

764 Чоп этиш