Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Август 2023

28 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

436 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 40,3 млрд сўм бўлган 2 127 та лот 72,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 7,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,9 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида жойлашган бошланғич нархи 2,8 млрд сўм бўлган "Асакабанк” АЖ балансидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 2,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 65 та
  • бошланғич нархи 544,8 млн сўм
  • сотилган нархи 6,1 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6,4 млн сўм бўлган Тошкент давлат педагогика университети балансидаги бино қисми 182,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 183 та
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 22,2 млрд сўм
  • ер майдони 17,9 га
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган шале услубида дам олиш маскани ташкил этиш учун 1,2 гектар туристик рекреацион ер участкаси 2,2 млрд сўмга сотилди.
  • Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидан бошланғич нархи 47,8 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 21 сотих ер участкаси 52,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 89 та
  • бошланғич нархи 24,5 млн сўм
  • сотилган нархи 295,6 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 695 та
  • ер майдони 1376 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 46,5 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 9,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 774 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 120 601 та лот савдога қўйилган.

1510 Чоп этиш