Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Октябрь 2024

24 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

245 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 79,6 млрд сўм бўлган 342 та лот 103 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 1 та 
  • бошланғич нархи 312 млн сўм
  • сотилган нархи 343 млн сўм 
  • Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани жойлашган бошланғич нархи 312 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган нотурар бино 343 млн сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 6 та 
  • бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,3 млрд сўм 
  • Қашқадарё вилояти Миришкор туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган АТБ "Бизнесни ривожлантириш банки" балансидаги савдо дўкони 1,4 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 22 та 
  • бошланғич нархи 208,3 млн сўм
  • сотилган нархи 523 млн сўм 
  • Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6,4 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона 106,3 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 178 та 
  • бошланғич нархи 65,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 87,2 млрд сўм
  • ер майдони 401 га
  • Тошкент шаҳар Янги Тошкент ҳудудидан бошланғич нархи 13,5 млрд сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари фаолияти билан шуғулланиш учун 2,7 гектар ер участкаси 25,7 млрд сўмга сотилди. 
  • Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 182,4 млн сўм бўлган офис бинолари қуриш учун 1,3 сотих ер участкаси 401,4 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 59 та 
  • бошланғич нархи 6,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,6 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида бошланғич нархи 300 млн сўм бўлган кўп қаватли уйдаги хонадон 585 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1 262 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,8 трлн сўм бўлган 145 770 та лот савдога қўйилган.

2961 Чоп этиш