Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Октябрь 2024

22 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

382 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 13,2 млрд сўм бўлган 146 та лот 21,5 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 37 та 
  • бошланғич нархи 433,3 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 68,2 млн сўм бўлган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти балансидаги ер тўла қисми 329,6 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 39 та 
  • бошланғич нархи 10,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,6 млрд сўм
  • ер майдони 2,1 га 
  • Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан бошланғич нархи 9 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 17 сотих ер участкаси 9,4 млрд сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 8 та 
  • бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 2 млрд сўм 
  • Жиззах вилояти Фориш туманидан бошланғич нархи 433,5 млн сўм бўлган савдо дўкони 624,6 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 394 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,7 трлн сўм бўлган 145 202 та лот савдога қўйилган.

2710 Чоп этиш