Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Октябрь 2024

2 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

320 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21,5 млрд сўм бўлган 411 та лот 44,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 10,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 23,3 млрд сўм

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 9,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги маъмурий бино ва бинода жойлашган инвентарлар 19,8 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 125 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,6 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 15,2 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги хона 175,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 227 та
  • бошланғич нархи 5,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,3 млрд сўм
  • ер майдони 9,9 га

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 848,1 млн сўм бўлган офис ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 3,9 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 25 та
  • бошланғич нарх 61 млн сўм
  • сотилган нарх 67 млн сўм
  • ер майдони 14,8 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 2 млрд сўм
  • сотилган нархи 2 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳаридан бошланғич нархи 241,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жойдаги хонадон 253,5 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1 363 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,4 трлн сўм бўлган 145 780 та лот савдога қўйилган.

3701 Чоп этиш