Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 23-октябрь кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2025-йил 9-октабрдаги 23-мҳ-сон буйруғининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур норматив ҳужжат бўйича тушунтиришлар берилди.

