Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар!
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг 26-июн куни соат
11-00да бошқарма биносида очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтадиган қабулга таклиф этади.
Агар сизда бошқарма фаолияти йўналишлари, давлат активларини хусусийлаштириш ёки ижара муносабатлари бўйича ўзингизни қизиқтирган ёки қийнаётган масалалар бўлса, ушбу тадбирда қатнашиб, мурожаатларингизга жавоб олишингиз мумкин.
Манзилимиз: Андижон шаҳар Навоий шох кўчаси, 126-уй, 4-қават. Мурожаат учун телефон рақами: (74) 223-21-22
Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар, сизни қизиқтирган масалалар билан ушбу қабулда фаол иштирок этишга чорлаймиз. Сизнинг мурожаатларингизни тинглаш ва амалий ёрдам кўрсатиш биз учун муҳимдир.

