Давлат иштирокидаги корхоналар ҳақидаги маълумот Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида ва Очиқ маълумотлар порталида акс эттирилмаганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган.
Мазкур рўйхатнинг 8-бандида Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринда - Агентлик) томонидан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналари рўйхати, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхатини ҳар чорак очиқ маълумотлар порталида ошкор қилиши белгиланган.
Ўз навбатида, Агентлик томонидан хар чоракда давлат иштирокидаги корхоналар ва ушбу корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар (СТИР, ҳудуди, давлат улуши) рўйхати Агентлик веб сайтларда (https://davaktiv.uz/uz/corporate) ва очиқ маълумотлар порталида (https://data.egov.uz/data/6110bec8db32b99538e08167) ошкор қилинмоқда.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Хумсон МФЙда жойлашган “Олмос” дам олиш маскани кўчмас мулк объектлари бўлиб (юридик шахс мақомида эмас) балансда сақловчиси Адлия вазирлиги муассис бўлган “Конвенцион марказ” ДУК ҳисобланади.
“Конвенцион марказ” ДУК тўғрисида маълумотлар эса Агентлик веб сайтида ва очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилган.