Эндиликда аукционда нарх тасдиқлашда учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисоб варақда етарли маблағ бўлиши шарт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-162-сон қарорининг 4-бандига асосан савдо жараёнига ўзгартириш киритилди. Бунда, «E-auksion» платформасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида иштирокчилар томонидан нарх таклиф этилганда уларнинг ҳисобварағида таклифга мос маблағ бўлиши талаб этилади. Бунда, ушбу маблағлар аукцион жараёнида закалат сифатида ҳисобга олинади.
Диққат! Ушбу қоида бошланғич нархи БХМнинг 1000 бараваригача бўлган объектларга нисбатан қўлланилади.
“Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш” АЖ Андижон вилояти
ҳудудий вакили Жамшидбек Исроилов