Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Январь 2025

Aҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади – энергетика вазири

Бундан ташқари истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурсларидан умумий фойдаланиш бўйича дастур тайёрланади.

2025 йилда аҳоли ва хўжалик субъектларига тегишли биноларнинг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервю берди.

«Бугун президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда 2025 йил давомида давлат дастури доирасида бажариладиган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Жумладан, яшил энергия улушини ошириш, яшил энергияни барча тармоқларда, барча соҳаларда хонадонларгача жорий қилиш, буни максимал равишда қўллаб-қувватлаш, тармоққа улаш ва аҳоли томонидан ортиқча ишлаб чиқарилган энергияни сотиб олиш. Бунинг учун механизмлар, режалар нафақат ишлаб чиқариш, балки аниқ манзилли маҳаллабай ишни ташкил қилган ҳолда жорий қилиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди», деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, 3,5 минг мегаватт янги генерация қувватларига қўшимча равишда 1 минг мегаватт энергетика қуввати яратилади. 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроелектростансиялар қуриш, аҳоли ва хўжалик субъектлари томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш бўйича кўрсатмалар ва дастур ишлаб чиқариш топширилган. Бундан ташқари истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурсларидан умумий фойдаланиш бўйича дастур тайёрлаш топшириғи берилган.

«Дастурда энергия самараси паст бўлган корхоналарни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий қилишга алоҳида эътибор қилиш кераклиги таъкидланди», деди Мирзамаҳмудов.

 

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech