Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 6 февраль кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,
- Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартдаги «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-821-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан фуқароларни кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиши, мулкдорларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзларини қўлланишини таъминлаш орқали уларнинг мулк ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, ушбу соҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 22 январидан 22 февралига қадар «Мулк ҳуқуқлари кафолатлари» ҳуқуқий ойлигини ташкил этилганлиги ва ҳуқуқий ойлигини ўтказиш концепция белгиланганлиги бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Давлат активлари агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини
юритиш бўйича бош юрисконсульт С.Назирова

