Юртимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлган Конституциямиз қабул қилинганига бугун 33 йил бўлди. Муқаддас Қомусимизда халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, инсон қадрини улуғлаш, еркинлик, тенглик ва адолат тамойилларига содиқлик ўз ифодасини топган.
Конституция демократик жамиятимизнинг ҳуқуқий асосини яратган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини кафолатловчи енг олий ҳужжатдир. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар айнан шу тамойилларни ҳаётга татбиқ етишга хизмат қилмоқда.
Давлат активлари агентлиги жамоаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбдан табриклайди! Юртимизда қонун устуворлиги мустаҳкам бўлсин, адолат ва тараққиёт йўлидаги қадамлари бардавом бўлсин!

